Қамоқда 35 йил ўтирган америкалик аёл уч миллион доллар олди

© RIA Novosti . Denis Voroshilov"Гуантанамо: тюрьма на Острове Свободы, ожидающая закрытия"
Гуантанамо: тюрьма на Острове Свободы, ожидающая закрытия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳақиқий қотил - серияли маньяк - Родни Холбауэр бўлиб чиққан. Холбауэр яна беш нафар аёлни зўрлаб, ўлдиргани аниқланган.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Американинг Невада штатида яшовчи аёл суд қарори билан содир этмаган жинояти учун 35 йил қамоқда ўтириб чиққанлиги туфайли уч миллион доллар миқдорида бадал тўловини олди, деб хабар қилмоқда Daily Mail.

Хитой полициячилари ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус билан - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда 21 йил олдин қатл қилинган эркак айбсиз деб топилди

1980 йилда 29 яшар Кэти Вудс 19 ёшли талаба қиз Мишель Митчелнинг қотиллигида гумон қилиниб, 35 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жиноятнинг ўзи 1976 йилда содир этилган. Тез орада Невада штати Олий суди ҳукмни бекор қилган, аммо 1984 йили аёл такроран судга тортилган. Суд ишини кўриб чиққан олий инстанциялар суд қарорини кучда қолдирганлар.

Ашёвий далиллар - 1976 йил, яъни тергов ҳаракатлари ўтказилган даврда ҳали мавжуд бўлмаган - ДНК анализини амалга оширувчи замонавий технология ёрдамида ўрганиб чиқилгач, Вудснинг айбсиз эканлиги маълум бўлган.

Ҳақиқий қотил - серияли маньяк - Родни Холбауэр бўлиб чиққан. Холбауэр яна беш нафар аёлни зўрлаб, ўлдиргани аниқланган.

2018 йилда у умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Адвокат сўзларига кўра, Вудс эндиликда Рено шаҳридан ҳамда 1979 йил Луизиана штатида руҳий хасталиклар шифохонасида даволанаётган вақтида уни иқрорлик кўрсатмасини беришга мажбурлаган собиқ ҳуқуқ-тартибор органларидан қўшимча бадал пулини ундириб олиш истагида.

Илгарироқ, Мичиган штати ҳукумати қамоқда ҳеч бир айбсиз 46 йил ўтириб чиққан Ричард Филлипсга бир ярим миллион доллар тўлаб беришлари ҳақида хабар тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0