16:02 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
флаг Ирана

Эрон космик сунъий йўлдоши портлагани ҳақидаги хабарни рад этди

Дунёда
Ҳавола олиш
204 0 0

Аввалроқ Американинг NPR радиостанцияси сунъий йўлдошлардан олинган суратларга таяниб, Эрон ракетаси старт майдончасида портлаб кетгани ҳақида хабар тарқатганди.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Эрон Ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Жавад Азари Жаҳромий мамлакат сунъий йўлдошининг муваффақиятсиз парвози ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Кутилмаганда бизнинг орбитага сунъий йўлдошни чиқаришдаги уринишларимиз муваффақиятсизлик билан якунлангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Аслида “Наҳид 1” сунъий йўлдоши соз ҳолатда ва синов майдончасида турибди”, - дея маълум қилган Жаҳромий Twitter᾽даги саҳифасида.

Вазир, шунингдек, журналистларни бунга ишонч ҳосил қилишлари учун полигонга ташриф буюришни таклиф қилган.

Эрон АҚШ разведка дронини нега уриб туширди?

Аввалроқ Американинг NPR радиостанцияси сунъий йўлдошлардан олинган суратларга таяниб, Эрон ракетаси портлаб кетган бўлган ҳақида хабар тарқатганди. Уларнинг таъкидлашишича, ракета Эрон шимолидаги Семнан вилоятида жойлашган космик марказ майдончасида портлаб кетиб, муваффақиятсизликка учраган.

Асосий мавзулар