16:22 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Роғун ГЭС – Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИга қўшилиши учун биринчи қадам

courtesy of Anastasia Likhacheva
Дунёда
Ҳавола олиш
59401

Олий иқтисодиёт мактаби тадқиқот институти Европа ва халқаро комплекс тадқиқотларм маркази директори муовини Анастасия Лихачева Роғун ГЭС 2-чи агрегатини ишга туширилиши Тожикистон ЕОИИга киришига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида Sputnikга фикрларини билдирди.

Унинг фикрига кўра, Роғун ГЭС қувватини оширилиши Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодий муносабатларига таъсир қилган бўлиши мумкин.

Агар Россия билан интеграция ҳақида гапирадиган бўлсак – бу комплекс жараён бўлиши керак. Бу ерда институтлар, биринчи навбатда ЕОИИ даражасида мулоқот бўлади. Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиш фақат Тожикистонда янги энергетика қувватларини ишга тушириш билан боғлиқ бўлмайди. Тўғридан-тўғри бундай таъсир қилиш мумкин эмас, - дейди Лихачёва.

“Шак-шубҳасиз, Ўзбекистон ва Тожикистонда маълум вақтдан бери ЕОИИга аъзо бўлиш тўғрисида мунозара ва тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ташқи савдо ҳажмининг 75 фоизи ЕОИИга бўлган давлатлар хиссасига тўғри келади. Албатта, бу мамлакатлар учун ташқи савдони тартибга солиш масаласи жуда муҳим", - дейди эксперт.

Шунингдек, меҳнат бозорини тартибга солиш масаласи ҳам бу мамлакатлар учун долзарб эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар