17:14 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Порошенко янги иш топди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
752 0 0

Собиқ президент Украина Олий радасида янги иш топди.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Украина Олий радасида Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенкога янги иш топилди.

Украина парламенти сайтида маълум қилинишича, эндиликда Порошенко Европа иттифоқи мамлакатлари билан интеграция бўйича мутахассис ҳисобланади. У Олий раданинг Европа иттифоқи билан интеграция масалалари бўйича қўмитаси таркибига киритилган.   

Собиқ президент Украинанинг ЕИ билан интеграция масалалари билан шуғулланади.

29 август куни Олий Рада тўққизинчи чақириғи иш бошлаган эди. Парламент таркиби 21 июль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловлар натижасида аниқланди. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “Халқ хизматкори” партияси 43,16 фоиз, Юрий Бойконинг “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси 13,05 фоиз, Юлия Тимошенконинг “Батькившина” партияси 8,18 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Пётр Порошенко раҳбарлик қилувчи “Европа бирдамлиги” партияси 8,1 фоиз овоз олди.

Асосий мавзулар