Чаплин шогирдлари – болалар арава ўғирлаши кулгуга сабаб бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПодготовка школ к новому учебному году
Подготовка школ к новому учебному году - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки ёш бола қурилиш майдончасидан аравачани қандай ўғирлагани ҳақидаги кулгули видео интернетда хитга айланди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Россиянинг Краснодар ўлкасида икки ёш бола аравача ўғирлагани акс этган видео интернетда хитга айланди, бу ҳақида “Россия 24” телеканали хабар қилмоқда.

Қурилиш майдончасида ўрнатилган видеокамера ёш болалар аравачани баланд дарвоза устидан олиб ўтишини суратга олган.Аравачани олиб ўтиш учун болакайлар турли чораларни қўллаб кўришади: дастлаб ўз кучлари билан кўтариб ўтишга, кейин иккита скамейкани устма-уст қўйиб ва энг сўнгида стол ва нарвон ёрдамида аравачани олиб ўтишади.

Ушбу ўғирлик жараёнида болакайлар бир неча маротаба қулаб тушишади ва жароҳат олишади. Кўпчиллик фойдаланувчилар бу ҳолатни Чарли Чаплин фильмларига  ўхшатган.  Режиссерлар эса унга мос келадиган мусиқа қўшишган. Натижада, видеони томоша қилган киши ўғирлик қилган болакайларга бироз раҳми келади.

Ҳа айтимоқчи, улардан бирии девор ортида ўз рюкзакини унутиб қолдирган. 3 сентябрь куни Россия 24 телеканали томонидан жойлаштирлган видеони бир кунда 2,5 миллион марта кўрилган.

Янгиликлар лентаси
0