17:07 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
59910

Екатерингбург шаҳрида “Росгвардия гўзали” Анна Храмцовага ҳужум қилинди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Екатерингбургда беадаб ҳайдовчи “Росгвардия гўзали” танлов ғолиби Анна Храмцовага ҳужум қилди.  

Бу ҳақда Храмцова Instagram саҳифасида видео жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ᎯℋℋᎯ ჯ℘ᎯℳųỢℬᎯ IFBB (@khramtsovaaniya_ifbb)

Ҳодиса сешанба куни содир бўлди. Храмцованинг сўзларига кўра, у қизи билан “Мегаполис” савдо марказидан чиқаётган бўлган ва автомашинасини топиш учун пиёдалар йўлагидан юрган.

Улар орқасидан оқ рангли машина ҳаракатланган эди. Ҳайдовчи унга йўл берилишини талаб қилиб, сигнал берган. Кейинчалик улар устига “ҳайдаган”.

Кузатув камералар тасвирга олган видеода оқ машина аёлга тегиб ўтгани, бунинг натижасида машина ён ойна синганини кўриш мумкин.

Кейинчалик ҳайдовчи машинадан чиқиб, аёлни ҳақорат қилади. Храмцова қизи билан машинасида қулфланиб олишга мажбур бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрелда полиция прапоршики Анна Храмцова “Росгвардия гўзали” фото танловида ғолиб бўлганди. У 57 мингдан ортиқ кишининг овозини тўплашга муваффақ бўлди.

Асосий мавзулар