04:09 16 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Свадебный наряд. Архивное фото

Эронда 11 ёшли қизчани турмушга беришди: шов-шувли никоҳ нима билан тугади

© Sputnik / Константин Чалабов
Дунёда
Ҳавола олиш
170110

Эрон Коҳгилуя суди катта ёшли эркак ва ёш қизча ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Эроннинг Коҳгилуя ва Бойир-Аҳмад вилояти суди ижтимоий тармоқларда тўй видеоси тарқалган катта ёшли эркак ва ёш қизча ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди.

Бу никоҳ ҳақида эронлик журналист Масих Алинежад маълум қилди. Журналист ушбу тўйда бўлиб, Twitter’да видео ёзувни жойлаштирди. 

Журналист қизларни 13 ёшида турмушга чиқишига имкон берадиган қонунларни қоралади. Вояга етмаганларга тўй либосини танлаш ҳуқуқи берилмайди, ота-оналар улар ўрнига буни қилади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shahin Samadpoor شاهین صمدپور (@shahinsamadpoor)

Бундан ташқари, куёвнинг ёши 22 да, қиз эса атиги 11 ёшда эканлиги маълум бўлди. Интернет фойдаланувчилари бу ҳолатни педофилия ва болаларга нисбатан зўровонлик деб аташди.

Кохгилуйе провинцияси судя қизнинг ёши сабаб келишувни номақбул деб топди ва никоҳни бекор қилди. Қизнинг ота-онаси яна икки йил, фарзанди 13 ёшга тўлишини кутадиган бўлди.

Асосий мавзулар