18:09 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
537 0 0

Москвада эрининг хуррак отиши сабабли бразилиялик турист касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Москвада эрининг хуррак отиши сабабли бразилиялик турист жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Оила бошлиғининг сўзларига кўра, 3 сентябрь куни улар ресторанда бирга алкогол ичимликларни ичишган. Меҳмонхонага қайтишгач, аёл эрининг хуррак отишини эшитмаслик учун уйқу дорисини ичган. 

Шундан сўнг аёлнинг мазаси қочиб у шифохонага олиб кетилди. Шифокорлар аёлда доридан ўткир захарланиш ташхисини қўйди.

Эркак таъкидлашича, рафиқаси эрининг хуррак овози халақит бермаслиги учун кўп миқдорда уйқу дорисини ичиб олди, таблеткалар доим ёнида бўлган экан.

Полиция ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

Асосий мавзулар