Эрта тонгда қичқириб, асабга тегадиган хўроз иши юзасидан қарор қабул қилинди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишПетух породы Легорн
Петух породы Легорн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Францияда эрта тонгда қичқириб, яқин атрофдаги кишиларни уйғотаётган хўроз иши бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Франция суди Морис лақабли хўрозга эрта тонгда қичқиришга рухсат берди.

“Рошфор суди (Шаранта департаменти) 5 сентябрь куни хўроз ва унинг эгаси Корин Фессога қарши киритилган даъво аризасини рад этди”, - дея ёзади France Info портали.

Докукарекался: во Франции судят петуха за слишком ранние крики – видео - Sputnik Ўзбекистон
Овозингни ўчир: Францияда хўроз суд қилинмоқда

Аввалроқ Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинаётгани хабар қилинган эди. Морис лақабли хўроз ва унинг эгаси Корин Фессо устидан нафақадаги қўшнилар шикоят қилган. Аризачиларнинг адвокати минг евро миқдорида компенсация талаб қилишган.

Бирон ва Фессо ўртасида жанжал бир йилдан ортиқ давом этаётган эди. 2017 йил баҳор мавсумида хўроз шовқинига чек қўйиш мақсадида арз қилишган. Ўша вақтда хўроз Морис эгасини ҳимоя қилиш учун иккита петиция тайёрланган. Буни 155 минг киши қўллаб-қувватлаган.  

Тумшуқ ёпилди: Швейцарияда хўрозга кечаси қичқириш тақиқланди

4 июл куни бўлиб ўтган суд мажлисига даъвогар ва хўроз эгаси келмагани сабабли ишни кўриб чиқиш 5 сентябрга қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0