17:24 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
214 0 0

Ҳиндистонда сунъий уруғлантириш билан ҳомиладор бўлган 74 ёшли Эрраматти Мангаямма эгизак қиз фарзанд дунёга келтирди.

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида сунъий уруғлантириш билан ҳомиладор бўлган 74 ёшли Эрраматти Мангаямма эгизак қиз фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда РИА Новости Hindustan Times нашрига асосан.

Шифокорлар сўзларига кўра, туғуруқ кесар-кесиш орқали олиб борилган.

“Операция яхши кечди. Она ва чақалоқлар соғлом, улар ҳеч қандай асоратларга эга эмас. Бироқ она охирги соатларда бошдан кечирган стресс ҳолатдан чиқиши учун интенсив даволаш бўлимига жойлаштирилди”, - деди шифокор.

Таъкидланишича, аёл фарзандларини кўкраги билан боқа олмайди, шу сабабли чақалоқларга сут донор банкидан етказиб берилади.

Шифокорлар сўзларига кўра, кекса аёл қанд касаллиги ва гипертензия каби муаммоларга эга бўлмагани сабабли ҳомилани кўтариб, фарзанд дунёга келтира олган.

Мангаямма ва унинг эри 80 ёшли Рая Рао 1962 йил 22 мартда турмуш қуришган. Охирги 57 йил ичида жуфтликнинг фарзанд кўришга уринишлари бесамар кетган. Аммо сунъий уруғлантириш процедураси туфайли 74 ёшли аёл жорий йил январида ҳомиладор бўла олган. 

Аввал сунъий уруғлантириш ёрдамида она бўлган энг кекса аёл ҳиндистонлик бошқа бир аёл Омкари Панвар бўлган. У 2008 йил ёзида 70 ёшида эгизак фарзанд дунёга келтирган.

Асосий мавзулар