20:12 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
714 0 0

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (ЦРУ) собиқ таҳлилчиси Жорж Бибининг китоби сотувга чиқди.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Владимир Путин 2001 йилда АҚШ Жорж Бушни АҚШ ҳудудида терактлар тайёрланаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бу ҳақда  РИА Новости АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Жорж Бибининг китобига таянган ҳолда хабар қилди.

Биби “Россия тузоғи: Россия билан хуфиёна урушимиз қандай қилиб ядро фалокатига айланиши мумкин” деб номланган китобида таъкидлашича,  Путин 11 сентябрдаги терактлардан 2 кун илгари америкалик ҳамкасбига қўнғироқ қилиб, “рус разведкаси Афғонистондан таралаётган, “анчадан бери тайёргарлик кўрилган” террорчилик кампанияси аломатларини қайд қилганини маълум қилган.

Собиқ таҳлилчи Путин 11 сентябрдаги терактлардан кейин АҚШни қўллаб-қувватлаш учун Бушга қўнғироқ қилган биринчи хорижий етакчи бўлганини эслатиб ўтган. 

Бибининг китоби АҚШда жорий ҳафтада дунё юзини кўрди. Унинг муаллифи МРБнинг Россия билан шуғулланган таҳлилий бўлинмасига раҳбарлик қилган, ҳозирда эса Вашингтондаги Миллий манфаатлар маркази вице-президенти лавозимида фаолият юритади.

Кремль сайтининг янгиликлар архивида 2001 йил 10 сентябрда Путин ва Буш ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтгани ҳақидаги хабар мавжуд. Таъкидланишича, қўнғироқ АҚШ ташаббуси билан амалга оширилган, унда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига ҳамда икки давлат ўртасидаги олий даражадаги музокараларга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинган. Шу билан бирга, икки президент  ҳарбий-сиёсий, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги алоқалар жадаллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этгани маълум қилинган.

Асосий мавзулар