14:25 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Боевики движения Талибан

Афғонистонда толибларнинг энг хавфли “соядаги ҳокими” ўлдирилди - фото

AP Photos / Allauddin Khan
Дунёда
Ҳавола олиш
1090 0 0

Афғонистон қуролли кучлари авиа зарбаси натижасида “Толибон” ҳаракатининг энг хавфли “соядаги ҳокими” ўлдирилди.

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Бадахшон провинциясида Афғонистон қуролли кучлари авиа зарбаси натижасида “Толибон” ҳаракатининг энг хавфли “соядаги ҳокими” Кари Фасихуддин йўқ қилинди. РИА Новости хабарига асосан.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, бугун Вардуж туманида Фасихуддин қўриқчиси билан бирга ўлдирилди. 

Пули-Хумри шаҳрида ҳарбийлар авиа зарбаси натижасида “Толибон” ҳаракатининг 40 жангариси ва Баглан провинцияси “соядаги ҳокими” йўқ қилинди.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Толиблар илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган

Мамлакат ҳудудида ИШИД* террорчилик гуруҳининг таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказмоқдалар.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар