АҚШ тарихида биринчи марта опа-сингилга генерал унвони берилди – фото

© AP Photo / Branden CampЖенщина-солдат армии США
Женщина-солдат армии США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозир АҚШ армиясидаги 69 нафар аёл генерал унвонига эга.

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Америка армиясининг 244 йиллик тарихида опа-сингил Мария Баррет ва Пола Лодига генерал унвони берилди. Бу ҳақда РИА Новости USA Today нашрига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Барратга генерал-майор, Лодига бригада генерали унвони берилди. Бундан аввал қуролли кучларда бу унвон билан ота-ўғил, турмуш ўртоқлар тақдирланган.

Нашр маълумотларига кўра, аёллар 1901 йилгача ҳамширалар корпуси ташкил этилгунга қадар Америка армияси сафида бўлолмаганлар.

Ҳозир АҚШ армиясидаги 417 генерал бўлса, улардан 69 нафари аёллар.

Янгиликлар лентаси
0