09:56 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Дженнифер Памплона

Америкалик аёл Ким Кардашьянга ўхшаш учун ярим миллион доллар сарфлади – фото

© instagram / jenniferpamplona
Дунёда
Ҳавола олиш
60910

Лос-Анжелес шаҳрида истиқомат қилувчи Женнифер Памплона телеюлдуз ва модель Ким Кардашьянга ўхшаш учун пластик жарроҳликларга ярим миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади.

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. Лос-Анжелес шаҳрида истиқомат қилувчи Женнифер Памплона телеюлдуз ва модель Ким Кардашьянга ўхшаш учун пластик жарроҳликларга ярим миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади. РИА новости Daily Mail нашрига асосан хабар қилди.

Женнифер Памплона 20 та процедура ва пластик жарроҳликдан ўтди. Бироқ, косметологга охирги ташрифи 27 ёшли америкалик аёл учун муваффақиятсизлик билан тугади.

Памплона лабини катталаштиришга қарор қилди, аммо бу амалиётдан сўнг унда аллергия бошланди. Унинг сўзларига кўра, оғзида кучли оғриқ бўлиб, қон кетган. Ташқи кўриниши умуман бузилди.     

Қиз уйдан чиқмай, ҳар сафар кўзгуда ўзини кўрганда йиғлаган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Jennifer Pamplona (@jenniferpamplona)

Памплонанинг сўзларига кўра, у бу воқеадан керакли сабоқ олди ва энди пластик жарроҳларга ҳеч қачон мурожаат қилмайди.

“Мен ҳеч қачон ўзимни операция қилмайман. Мен билан юз берган воқеа, лабини катталаштирмоқчи бўлган қизларга дарс бўлиб қолишини истайман. Бу умуман чиройли эмас”, - дейди аёл.

Асосий мавзулар