Трамп президент сайловидаги рақибларини “учта тентак” деб атади

© REUTERS / Carlos BarriaПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Доналд Трамп 2020 йил президент сайловлари олдидан ўз рақибларини танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп 2020 йил президент сайловлари олдидан ўтказилган республика праймеризида ўз рақибларини танқид қилди.

В мире начались продажи нового Apple7 - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Apple компаниясини Хитойдан кетишга чақирди

Жанубий Каролина штати собиқ губернатори Марк Сэнфорд республикачилар партиясидан президент сайловларида учинчи номзод бўлди. Шу йил феврал ойида Массачусетс собиқ губернатори Билл Уэлд ва август ойида собиқ конгрессмен-республикачи Жо Уолш ўз номзодини илгари сурди.

“Энди дадил бўлинг, у (Сэнфорд) қайтди ва АҚШ президенти сайловларига ўз номзодини қўйди. Учта тентак (Сэндфорд, Уэлд ва Уолш) ўта кетган омадсизлар... ўз бахтини синаб кўради”, - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

Айни пайтда яна 20 га яқин одам АҚШ Демократик партиясидан ягона номзодни илгари суриш учун курашни давом этмоқда. Уларнинг орасида бир неча ой давомида Жо Байден етакчилик қилмоқда. Агар вазият 2020 йил феврал-июн ойларида бўлиб ўтадиган дастлабки партиявий сайловлар натижасида ўзгармаса, Байден амалдаги республикачи президент Доналд Трампнинг рақиби бўлади.

АҚШда президент сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0