Қаҳвахона ишчиси 53 минг доллар солинган сумкани полицияга қайтариб берди

© pixabayДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дубайда қаҳвахонада ишчи бўлиб ишлайдиган Филиппин фуқароси пул солинган сумкани полицияга қайтариб берди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Дубайда қаҳвахонада ишчи бўлиб ишлайдиган Филиппин фуқароси пул солинган сумкани полицияга қайтариб берди. Сумка ичида 195 минг БАА дирхами (53 минг доллар) ва бошқа қимматбаҳо нарсалар бўлган. Бу ҳақда РИА Новости Gulf News нашрига асосан хабар қилди.

Нақд пулдан ташқари сумкада чек китобчаси, 136 минг ва 1,7 минг долларлик чеклар ва шахсий ҳужжатлар бўлган.

Бу ҳодиса Дубайдаги машҳур Dubai Mall савдо марказида содир бўлди. Қаҳвахона ишчиси сумка эгаси қайтиб келмагандан кейин полицияга хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, полиция участкасида унга бу сумка “россиялик брокерга” тегишли эканлигини айтишди.

Бу ҳодиса шу йилнинг апрел ойида содир бўлди, лекин ҳозир Дубай полицияси қаҳвахона ишчисини расмий равишда рағбатлантиришга қарор қилди ва оммага маълум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0