19:05 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Самолет-разведчик Boeing RC-135W в ВВС Великобритании

Британиянинг разведка самолёти Россия чегараси яқинида парвоз қилди

Sgt Si Pugsley, ВВС Великобритании
Дунёда
Ҳавола олиш
276 0 0

Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли радио разведка самолёти Россиянинг шимолий-ғарбий чегараси яқинида парвоз амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли радио разведка самолёти Россиянинг шимолий-ғарбий чегараси яқинида парвоз амалга оширди. Бу ҳақда РИА Новости PlaneRadar’га асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Boeing RC-135W самолёти учта Болтиқ республикаси ҳудуди устидан Ленинград ва Псков вилояти чегаралари яқинида парвозни амалга оширди.

Кейинчалик разведка самолёти жануб томон парвоз қилган ва Польша ҳудуди – Беларус ва Калининград вилояти чегаралари яқинида учган.

Кечқурун самолёт ўз миссиясини якунлаб, аэродром томон парвоз қилган.

Охирги вақтларда хорижий учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда.

Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

Асосий мавзулар