Одамсифат “Фёдор” роботи бошқа космосга учмайди: ҳозир янги робот тайёрланмоқда

© Фото предоставлено оргкомитетом конференции "РобоСектор"Робот Федор. Архивное фото
Робот Федор. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Фёдор” роботи бошқа космосга учмайди. Унинг ўрнига бошқа янги робот тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Яқинда ХКСда бўлган “Фёдор” роботи бошқа космосга учмайди. Бу ҳақда РИА Новостига “Андроидная техника” директори Евгений Дудоров маълум қилди.

“У ерда бошқа қиладиган иши қолмади, у ўз вазифасини бажарди. Енинг ўрнига очиқ фазога бошқа робот учади. Унинг тайёрлаш ишлари бошланди”, - деди у.

Дудоровнинг сўзларига кўра, “Фёдор” бу вазифага нима учун тўғри келмади: унинг оёғи бор, улар эса очиқ космосда керак эмас.

Янги андроид “Алексей Леонов” очиқ фазога чиққан робот бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Россия илк бор одамсифат “Фёдор” номли роботни “Союз МС-14” ракетасида фазога учирганди. Беш суткадан сўнг кема ХКСга уланди. У ерда Алексей Овчинин ва Александр Скворцов тадқиқот ўтказишди. Шанба куни “Фёдор” Ерга қайтди.  

Янгиликлар лентаси
0