13:33 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
СИЗО г. Алма-Ата Казахстан

Қозоғистонда мингдан ортиқ педофил полиция ҳисобига олинган

© Sputnik / Анатолий Устиненко
Дунёда
Ҳавола олиш
343 0 0

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органларида 1 350 педофил ва 2 800 зўравон рўйхатга олинган.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Йил бошидан вояга етмаган шахсларга нисбатан 589 та ҳуқуқбузарлик рўйхатга олинган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Ички ишлар вазирнинг биринчи ўринбосари Марат Кожаевга асосан хабар қилди.

Бугунги кунда 1350 педофил ва 2831 зўравон полиция ҳисобига олинган.

Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Жиноят кодексининг 124-моддаси "Вояга етмаганларни ахлоқсизликка ўргатиш" жиноятлари 5,5 фоизга камайди. Бироқ вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар сони кўпайган.

Ҳар иккинчи бундай жиноят квартира, хусусий уй ва ётоқхоналарда содир этилган. Шу ўринда 77 фоиз жиноятлар яқин қариндошлар - оталар, ўгай оталар, онаси билан яшайдиган эркаклар, қариндошлар, қўшнилар ва танишлар томонидан содир этилган. Бу жиноятларда далилларни тўплашда қийинчиликлар мавжуд.

Таъкидланишича, бугунги кунда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлик жиноятлар учун 1575 маҳкум Қозоғистоннинг тузатиш муассасаларида жазони ўтамоқда.

Асосий мавзулар