17:12 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Сергей Лавров Сурияда уруш якунланганини айтди

© Sputnik / Виталий Белоусов
Дунёда
Ҳавола олиш
372 0 0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриядаги уруш ҳақиқатан якунланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Труд” нашрига берган интервьюсида Суриядаги уруш ҳақиқатан якунланганини маълум қилди.

“Мамлакат секин-аста нормал, осуда ҳаётга қайтмоқда. Сурия ҳукумати назорати остида бўлмаган ҳудудларда, мисол учун, Идлиб ва Фрот дарёсининг шарқий соҳилида баъзи кескинлик ўчоқлари сақланиб қолмоқда”, - дея Лавров сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, бундай шароитда Сурияга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва ушбу мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли барқарорликка эришиш учун инқирозни бартараф этиш бўйича сиёсий жараённи илгари суриш вазифалари биринчи ўринга чиқмоқда.

Лавров Россия Суриядаги томонлар, жумладан, мухолифат билан мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлашга катта аҳамият беришини ва Сурия жамиятининг барча гуруҳларининг сиёсий жараёнда  иштирокини таъминлашга чақиришиши қўшимча қилган.

“Умуман олганда, Россия суверен, ҳудудий яхлит Сурияни тиклаш, барча сурияликларнинг ватанларига, давлатнинг эса “араб оиласи”га қайтарилиши ҳамда террорчилик оқибатларини тезроқ енгиш тарафдоридир. Бу Яқин Шарқда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш гарови бўлади”, - дея хулоса қилган Россия ТИВ раҳбари.    

Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан буён давом этиб келмоқда. 2015 йил август ойида мамлакат президенти Башар Асад Россияга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўша йили 30 сентябрдан Россия ҳаво-космик кучлари террорчиларнинг инфратузилмаларига зарба берди.

2017 йил охирида “Ислом давлати”* устидан ғалаба қозонилганини эълон қилинди. Ҳозирда Энди сиёсий барқарорлик, мамлакатни тиклаш ва қочоқларни қайтариш биринчи ўринга чиқди.

*Россияда тақиқланган террорчи ташкилот

Асосий мавзулар