09:59 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Новорожденный ребенок

Америка эр-хотинда сунъий уруғлантиришдан сўнг бошқа ирққа мансуб бола дунёга келди

© Unsplash / Ignacio Campo
Дунёда
Ҳавола олиш
843 0 0

Репродуктолог-шифокорлар пробиркаларни адаштириб қўйишди, бунинг оқибатида америкалик аёлда бошқа эркакдан бола дунёга келди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Нью-Жерси штатида ЭКО-процедураси оқибатида оилада бошқа ирққа мансуб бўлган бола дунёга келиши ҳолати юзасидан репродуктив шифохона судга берилди. Бу ҳақда РИА Новости NBC New York телеканалига асосан хабар қилди.

Суд жараёнида Кристина Кеддерич ва Дрю Василевски шифохонада сунъий уруғлантириш жараёнида қандайдир хато бўлгани таъкидлашди. Эр-хотин ўзлари европоид ирқига мансуб бўлишсада, уларда ташқи кўриниши осиёликларга хос бўлган белгилар намоён бўла бошлаганидан сўнг бировнинг боласини катта қилаётганини билган.

Суд ДНК экспертизасини тайинлади. Унда Дрю Василевски ҳақиқатда боланинг биологик отаси эмаслиги тасдиқланди. Шикофорлар хатоси оиланинг бузилишига олиб келди.

Собиқ эр-хотинларнинг таъкидлашича, улар репродуктологлар хизмати учун 500 минг доллар сарфлашган.

Асосий мавзулар