01:32 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Памятник архитектуры и истории Ласточкино гнездо в поселке Гаспра в Крыму

Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Дунёда
Ҳавола олиш
139410

Россия Давлат думаси депутати Наталья Поклонская Украина президентига тинчланишни ва йога ёки медиатация билан шуғулланишни таклиф қилган.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Қрим парламенти вице-спикери Владимир Бобков Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Қримни “қайтариб олиш” борасидаги ғояси ҳеч қачон иш бермаслиги ва кўпроқ бемаъни гапларни эслатишини айтди.

Аввалроқ Украина етакчиси Киев яриморолни қайтариш бўйича янги форматлар устида иш олиб бораётганини маълум қилганди. Бироқ у тафсилотларни очиқламаганди.

Бунга жавобан Бобков Украина ҳукуматини Россия билан тўлақонли муносабатларни йўлга қўйишни бошлашга чақирган.

Ҳеч кимнинг, ҳеч қандай технология, лойиҳа ва стратегиянинг қўлидан келмайдиган нарсалар мавжуд. Бу нарсалар азалдан шаклланиб келган Мен Киев ҳукуматига сирли қутқуга вақт сарфламасликларини маслаҳат бераман”, - дея таъкидлаган Владимир Бобков.

Вице-спикер Қримнинг Россия таркибига кириши тарихий жараён бўлганини айтган.

Бобков Украина ҳукумати фикрини фақат Киевда “бемаънигарлик билан шуғулланишни бас қилишганда” ҳисобга олиш мумкин бўлишини қўшимча қилган

Россия Давлат думаси депутати Наталья Поклонская ҳам худди шунга ўхшаш фикрни билдирган. У Украина президентига тинчланишни ва йога ёки медиатация билан шуғулланишни таклиф қилган.

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% Севастополь аҳолиси овоз берган.

Асосий мавзулар