10:21 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
мусульманки

Канадада рўмол ўраган ўқитувчилар ишдан бўшатилди

© Sputnik / Владимир Астапкович
Дунёда
Ҳавола олиш
58711

Рўмол ўраган ўқитувчиларни ишдан бўшатилиши Канадада шов-шувларга сабаб бўлди. Ушбу воқеадан кейин мамлакат мусулмонлар миллий кенгаши судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Канаданинг Монреал шаҳрида иккита ўқитувчи дарс вақтида ҳижобда бўлгани учун ишдан ҳайдалди.Бу ҳақда Туркиянинг Daily Sabah газетаси хабар қилди.

Канаданинг Квебек провинциясида диний белгиларни тақиб юришни тақиқлаш ҳақида қонун кучга кирди. Бу талаб давлат хизматчилари, ўқитувчилар, шифокорлар, адвокатлар ва автобус ҳайдовчиларга тегишли.

Монреал ўқитувчилар уюшмасининг раиси Кетрин Бове-Сен-Пер таъкидлашича, мусулмон ўқитувчиларга ҳижобни ечиш ёки ишдан бўшаш танлови берилган.

Шу ўринда Квебек таълим вазири янги қоидаларга риоя қилиш кераклигини таъкидламоқда.

"Ҳар бир мактаб кенгаши қонунга риоя қилиши керак. Интизомий жазога тортилишни истамаганлар учун ҳижобни ечиш ва ўз ишини бажариш имконияти мавжуд", - дейди у.

Шунингдек, акс ҳолда мактаб жаримага тортилиши мумкинлиги ва қонунни бажаришни рад этганлар ишдан бўшатилиши кераклигини таъкидлади.

Ушбу воқеадан сўнг, бу қонун лойиҳасига қарши бўлган Канада мусулмонларининг миллий кенгаши (NCCM) қонунни бекор қилиш талаби билан Квебек Олий судига мурожаат қилди.

Асосий мавзулар