Москвада толибон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗдание министерства иностранных дел России в Москве
Здание министерства иностранных дел России в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада бўлиб ўтган учрашувда "Толибон" вакиллари АҚШ билан суҳбатни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.  

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Афғонистоннингн радикал ҳаракати “Толибон” вакиллари Москвага келишди. Россия ташқи шлар вазирлигида Толибон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ташқи ишлар вазирлигида Толибон делегациясини Россия ТИВининг Иккинчи Осиё  департаменти директори, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили - Замир Қобулов  қабул қилган.

“Учрашувда Россия томон Толибон ва АҚШ орасида музокараларни давом эттириш кераклигини таъкидлади. “Толибон” вакиллари, ўз навбатида, улар Вашингтон билан суҳбатни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди”, - дейилган Россия ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Қобулда бўлиб ўтган теракт туфайли “Толибон” вакиллари билан бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувини бекор қилган эди. Ундан ташқари “Толибон” Тожикистон билан чегарадош ҳудудда бир неча қишлоқларни эгаллаб олгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0