03:55 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
470 0 0

Америка ва Украина раҳбарлари БМТ Бош ассамблеяси 74-сессияси доирасида учрашди. Дональд Трамп учрашувни “ажойиб” деб атади, бироқ тафсилотларни очиқламади.

ТОШКЕНТ, 26 сент - Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ раҳбари Дональд Трамп Қримни “ қайтариб олишга” ёрдам беришни ваъда қилганини маълум қилди.

Менимча, бу бизнинг жонажон еримиз ва биз уни қайтариб олишимизга рози эканлигини эшитдим. У деди: “Ҳа, сизлар ишлашларингиз керак, ва биз сизга ёрдам берамиз”, - дея Зеленский сўзларидан келтиради РИА Новости УНИАН агентлигига асосланиб.

Украина президенти Трампга ярим орол гўзаллиги ҳақида гапириб берганини қўшимча қилган.

Икки давлат раҳбарлари БМТ Бош ассамблеяси 74-сессияси доирасида учрашди. Дональд Трамп учрашувни “ажойиб” деб атади, бироқ тафсилотларни очиқламади.

Оқ уй Трамп ва Зеленский мулоқотини эълон қилди

Шуниси маълумки, Трамп Зеленскийга Россия билан муносабатларни “ривожлантиришни давом эттириш”ни маслаҳат берган.

Асосий мавзулар