03:40 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
1450 0 0

Биз билган ва севиб чайнайдиган “жвачка” хусусида шифокорлар қандай фикрда? Уни танлашда нималарга эътибор қаратиш лозим?

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Шифокорлар овқатдан сўнг 10-15 дақиқа давомида сақични мунтазам равишда чайнаб туриш тиш саломатлигини сақлашга ва  чайнаш мушакларини фаоллигини сусаймаслигига ёрдам беришини маълум қилишди. Асосийси, сақич таркибида шакар ва сунъий бўёқлар жуда кам миқдорда бўлиши даркор, дея ёзади РИА Новости.

“Сақични ҳар бир овқатдан сўнг 10-15 дақиқада давомида чайнаш лозим. Умуман олганда, тўғри фойдаланилса бу фойдали”, - деди Сеченов номидаги Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университети профессори Игорь Бондаренко.

Шифокор сақич тупук ажралиб чиқиши эвазига оғиз бўшлиғини тозалашга ёрдам беришини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, сақичдан тиш чёткаси ўрнида фойдаланмаслик зарур, чунки оғиз бўшлиғи катта эътибор ва тозаликни талаб этади.

Мутахассис сақичнинг фойдали томони сифатида у чайнаш мушаклари фаоллигини ушлаб туриш, пародонтда қон айланишини яхшилаш ҳамда овқатдан сўнг тозалик ҳиссини бериш жиҳатларини кўрсатиб ўтди.

Ушбу университетнинг бошқа профессори Алексей Буеверов, ўз навбатида, сақич чайнаш ошқозон учун хавфсиз эканини қўшимча қилиб, уни кун бўйи чайнамасликни ва ютиб юбормасликни тавсия қилди.  

Пародонтга чалинганлар сақичдан воз кечганлари маъқул. Сақич танлаётганда таркибида шакар ва сунъий бўёқлар жуда кам миқдорда бўлишига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган.

Асосий мавзулар