04:52 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
595 0 0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Руди Жулиани Украина 2016 йилги АҚШ президенти сайловларига аралашганини исботловчи далиллари борлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Руди Жулиани Украина 2016 йилги АҚШ президенти сайловларига аралашганини исботловчи далиллари борлигини маълум қилди.

“Виждонлилар учун сабоқ. Ҳеч қачон мишларга асосланиб бировни айбламанг. Украинани 2016 йилги сайловларга ноқонуний аралашганда гумон қилишганда мен бу ишни қилмаган эдим. Мен буни бевосита исботловчи маълумот, видеоёзув ва ҳужжатларни олдим. Томоша қилинг ва кутинг!”, - дея ёзган Жулиани ўз твиттерида.

Жулиани пайшанба куни CNN телеканалига берган интервюсида АҚШ разведкаси айбловларини "сафсата" деб ҳисоблашини маълум қилган эди. АҚШ разведкасининг айбловига кўра, у АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ва унинг оиласини тергов қилиш учун Украинага босим ўтказиш саъй-ҳаракатларига жалб қилинган.

Авввалроқ АҚШ Махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмаган эди.

Асосий мавзулар