Доғистонда бўлиб ўтган тўй Гиннес рекордлар китобига киритилди

© Дербентские новостиБольшая Дагестанская свадьба
Большая Дагестанская свадьба - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Доғистонда 16та жуфтлик ва 10 минг меҳмон иштирокида бўлиб ўтган тўй – Гиннес рекордлар китобига киритилди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Кеча 29 сентябрь куни Доғистон пойтахти Дербент шаҳрида бўлиб ўтган “Катта Доғистон тўйи”  - Гиннес рекордлар китобига киритилди, бу ҳақида маҳаллий нашр хабар қилмоқда.

“Бир кунда ва бир жойда Доғистонда яшаётган барча асосий миллат вакилларидан иборат 16та жуфтлик иштирокида тўй бўлиб ўтди. Маросимга 10 мингдан ортиқ меҳмонлар келишди. Жуфтликлар орасида турмуш қурганига 60 йил бўлган оила ҳам бор”, - дейилган хабарда.

Ушбу маросим Гиннеснинг рекордлар китобида “Энг кўп миллатли тўй” ҳамда “Энг кўп меҳмон келган тўй” номинациялари бўйича ютуқни қўлга киритган.

© Дербентские новостиБольшая Дагестанская свадьба
Доғистонда бўлиб ўтган тўй Гиннес рекордлар китобига киритилди - Sputnik Ўзбекистон
Большая Дагестанская свадьба

Хабарда айтилишига кўра, ушбу катта тўй тадбири шаҳар мэри Хизр Абакаров ташаббуси билан амалга оширилган.

© Дербентские новостиБольшая Дагестанская свадьба
Доғистонда бўлиб ўтган тўй Гиннес рекордлар китобига киритилди - Sputnik Ўзбекистон
Большая Дагестанская свадьба
Янгиликлар лентаси
0