13:21 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

ЕОИИ давлатлари ягона молия бозори тизимини тасдиқлашди

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
48710

ЕОИИ давлатларида ягона молия бозори тизимини ташкил қилиш – иттифоқ давлатлари орасида капитал эркин ҳаракатланиши учун асос яратади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Бугун Ереванда бўлиб  ўтаётган ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи  давлат раҳбарлари саммитида уюшма аъзолари ягона молия бозори концепциясини тасдиқлашди, РИА Новости хабарига асосан.

“Капиталнинг эркин ҳаракатланиши учун асос яратилди. Уни амалга ошириш учун иқтисодни рақамлаштириш керак. Ўшанда молия хизматлари ҳам ривожланади ҳам ҳаммабоп бўлади”, - деб изоҳ берди ушбу келишувга Беларус президенти Александр Лукашенко.

ЕОИИ молия тизимларини ягона тизимга келтириш ҳақидаги дастлабки шартнома 2016 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда ЕОИИ аъзолари  банк ва суғурта соҳасида 2025 йилга қадар ягона молия бозори ташкил қилишга келишиб олишган эди. Ушбу жараён ЕОИИ доирасида глобал интеграциянинг бир қисмига айланиши керак.

© Sputnik / Сергей Гунеев
Ереванда ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи  давлат раҳбарлари саммити

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ иттифоқи 2015 йилнинг 1 январидан ишга тушган. Дастлаб унга фақат Россия, Беларус ва Қозоғистон аъзо эди, кейинчалик эса Арманистон ва Қирғизистон ҳам қўшилди.

Асосий мавзулар