Бердимуҳамедов Ички ишлар вазирини генерал унвонидан маҳрум этиб, ишдан бўшатди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон президенти ИИВ раҳбарини ишдан бўшатди ва уни давлат мукофотларидан маҳрум этиб, унвонини пасайтирди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 1 октябрь куни Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Исгандер Муликовни ишдан бўшатди.

Шавкат Мирзиёев встретился с Гурбангулы Бердымухамедовым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентига табрик йўллади

Бундан ташқари, Муликов барча давлат унвонлари маҳрум этилиб, унвони майоргача пасайтирилди. Бу ҳақда РИА Новости Туркманистон телевидениясига асосан хабар қилди.

Давлат раҳбари тегишли фармонни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг қўшма мажлисида имзолади.

Бердимуҳамедов иш фаолиятидаги жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, мансаб мавқеини суистеъмол қилиб, ваколатларидан четга чиққанлиги учун Муликовни ИИВ раҳбарлик лавозимидан озод этилиши, унвони пасайтириб, барча мукофотлардан маҳрум этишини таъкидлади.

Президент Муликовга 12 марта қаттиқ хайфсан эълон қилишига қарамасдан, у ўзига керакли хулоса чиқармаган.

Aurus Senat - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Aurus лимузинини сотиб олади

Янги ички ишлар вазири лавозимига Мамметхан Чакиев тайинланди. У бош вазирнинг саноат, транспорт ва коммуникациялар бўйича ўринбосари лавозимидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди. Чакиев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида иш тажрибасига эга. 2017 йил феврал ойида Чакиев Давлат божхона хизматига раҳбарлик қилган, июн ойида эса Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати директори лавозимига тайинланганди ва у ерда 2018 йил апрелигача ишлади.

Туркманистон парламенти президентнинг Муликовни ишдан бўшатиш ва Чакиевни тайинлаш тўғрисидаги таклифларига розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Янгиликлар лентаси
0