Нью-Йорк маъмурлари мигрантларнинг дискриминацияси билан қандай курашмоқда?

Oбуна бўлиш
Шаҳар ҳокимият органлари тил ва миллат каби белгиларга асосланган дискриминацияни таъқиқловчи янги қоидаларни ишлаб чиқди.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Нью-Йоркда бундан буён АҚШ фуқаролигига эга бўлмаган кишиларга нисбатан “нолегал мигрант” (illegal alien) сўз бирикмасини қўллаган шахс – 250 минг АҚШ долларига миқдорида жаримага тортилади, деб хабар беради CNN.

Шаҳар ҳокимият органлари тил ва миллат каби белгиларга асосланган дискриминацияни таъқиқловчи янги қоидалар ишлаб чиқди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича шаҳар комиссияси ушбу ҳақида махсус йўриқнома ҳам ишлаб чиққан. Унда айтилишига кўра, мигрантларни тил билиш даражаси, миллий ва ирқий белгилари ва бошқа "фарқлари" учун дискриминация қилиш қатъий таъқиқланади.   

Хусусан, 29-бетлик ҳужжатда дискриминациянинг айрим мисоллари келтириб ўтилган:

  • меҳмонхона маъмурияти қўл остидаги ходимларига ўз она тилида суҳбатлашишини таъқиқлаши;
  • ижарага берувчи шахс ҳинд оиласига уйда пайдо бўлган моғор ёҳуд суварак учун миграция хизматига шикоят қилиши билан таҳдид қилиши;
  • дўкон эгаси қўл остидаги икки таиландликка иш вақтида ўзаро тай тилида гаплашганликлари учун юртига жўнатиб юбориши каби ҳолатлар.

Ўзбекистонлик мигрантлар учун миграция амнистияси бўладими?

Шу ўринда қайд этиш керакки, Нью-Йорк аҳолисининг тахминан 37%и, яъни 3,2 миллион киши АҚШдан ташқарида туғилган бўлиб, аҳолининг ярмидан кўпи эса умуман Америка фуқаролигига эга эмас.

Янгиликлар лентаси
0