10:56 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
797 0 0

Россия президенти Владимир Путин унинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳеч қачон яқин муносабатлари бўлмаганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин унинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳеч қачон яқин муносабатлари бўлмаганини маълум қилди.

“Бизнинг ҳеч қачон яқин муносабатларимиз бўлмаган, ҳозир ҳам йўқ. Бизнинг ишга алоқадор, яхши, менинг фикримча, етарли даражада барқарор ишончли муносабатларимиз бор”, - деди Владимир Путин Россия энергетика ҳафталигида чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.

Шунингдек, Путин у ва Трамп ўртасидаги яқин муносабатлар АҚШдаги можароларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини қайд этган.

“Мен ва президент Трамп ўртасидаги яқин муносабатлар АҚШдаги ички сиёсий можароларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. АҚШ ичидаги барча жанжаллар мен Трамп билан танишмасимдан олдин пайдо бўлган”, - дея таъкидлаган Россия раҳбари.

Асосий мавзулар