05:02 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Купюры американских долларов.

АҚШ Европа товарларига янги божларни киритади

© Sputnik / Виталий Тимкив
Дунёда
Ҳавола олиш
210 0 0

АҚШ Европа иттифоқдан олиб кириладиган ҳаво кемалар, қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларига янги божларни киритади.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. АҚШ Европа иттифоқдан олиб кириладиган ҳаво кемаларга 10 фоизлик, қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларига 25 фоизлик божларни киритади. Бу ҳақда америкалик савдо вакили Роберт Лайтхайзер маълум қилди.

Ушбу қарор, Airbus авиакомпаниясининг самолёт ишлаб чиқарувчи концернига берилган субсидиялар туфайли ЖСТ АҚШга Европа иттифоқига қарши 7,5 миллиард долларлик савдо чораларини амалга оширишга рухсат берди.

Амалдорнинг сўзларига кўра, божлар самолёт қисмларига қўлланилмайди.

Шу ўринда савдо вакили товарларнинг қандай хажмига янги божларни киритилишига аниқлик киритмади. Қарор 18 октябрда кучга киради.

Лайтхайзер таъкидлашича, божларнинг асосий қисми "ноқонуний субсидиялар учун жавобгар" бўлган мамлакатлар - Франция, Германия, Испания ва Буюк Британия маҳсулотларига қўлланилади.

АҚШ ЖСТ атрофидаги масалани ҳал қилиш учун Европа иттифоқи билан музокараларни бошлашни режалаштирган.

Асосий мавзулар