05:02 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Самоходная атомная пушка САУ 2С7 Пион (2С7М Малка)

Россияда дунёдаги энг кучли тўплардан бири такомиллаштирилди - фото

Пресс-служба Минобороны РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
62020

Россияда “Малка” замбараги ва “Тюлпан” миномётини модернизация қилмоқда. Тўп юқори портловчи ва реактив ўқ-дориларни отиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Россияда дунёда энг кучли замбараклардан бири 2С7М “Малка” модернизацияси якунига етмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Ростех “Уралвагонзавод” матбуот хизматига асосан хабар қилди.

“Малка” билан бирга 2С4 “Лола (Тюлпан)” миномет ҳам такомиллаштирилмоқда.

Қуролда узатмалар қутиси, тарқатиш механизмлари ва электр таъминоти блоклари алмаштирилади.

Григорий Сысоев
Международный военно-технический форум "Армия-2017". День второй

Ички алоқа қурилмалари, радиостанция, ядрога қарши ҳимоя ва тунда кўриш тизимлари, маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қурилмалари янгиланди.

"Лола" миномётида ягона тактик алоқа тизимида, замонавий кузатув мосламалари ҳамда  қуролларда ишлашга имкон берадиган янги алоқа тизимлари ўрнатилади.

“Малка” тўпи 1980 йилда яратилган бўлиб, дунёдаги энг кучли қуроллардан бири - 2C7 “Пион” қуролининг замонавийлаштирилган версияси ҳисобланади.

Замбарак юқори портловчи (ОФС) ва реактив ўқ-дориларни отиши мумкин. Асосий устунлик – бетонни яксон қиладиган, кимёвий, ядровий зарядга эга махсус ўқ-дорилардан фойдаланиш имкониятига эга.

Асосий мавзулар