21:11 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Мисс Москва 2015 Оксана Воеводина и экс-король Малайзии Мухаммад V Фарис

Москва гўзали собиқ эридан жанжал қилмасликни сўради - видео

© Instagram / rihanapetra
Дунёда
Ҳавола олиш
74210

Москва гўзали собиқ турмуш ўртоғидан омма олдида жанжал қилмасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, собиқ қирол ундан ва боласидан яширинмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. “Мисс Москва - 2015” Оксана Воеводина собиқ турмуш ўртоғи Муҳаммад Vдан омма олдида жанжал қилмасликни сўради.

Воеводина собиқ турмуш ўртоғи билан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери кўришмаганлигини маълум қилди. Таъкидлашича, Муҳаммад V ундан ва фарзандидан яшириниб, можарони кенг оммага ошкор қилмоқда.

“Мен унинг ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўрайман. Умид қиламан, у обрўси ҳақида ўйлаб, жанжални тўхтатади”, - деб ёзган у Instagram саҳифасида.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Rihana Oksana Petra (@rihanapetra)

“Мисс-Москва” гўзаллик танлов ғолиби ва собиқ қирол ўтган йил ноябрь ойида турмуш қуришган. Икки ойдан сўнг  Муҳаммад V тахтдан воз кечди ва Келантан шатати ҳукмдори мақомини сақлаб қолди.

21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

Асосий мавзулар