21:13 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Путин Россия фуқаролар урушидан нима эвазига қутулиб қолганини айтди

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
694 0 0

Россия раҳбарининг маълум қилишича, 90-йилларда Россия тарихидаги энг оғир даврни бошдан кечирган. Россия ички сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий инқирозлар билан бир қаторда халқаро терроризм томонидан ҳужумга учраган.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Россия 90-ларда рус халқи ва Россиядаги бошқа халқларнинг ватанпарварлиги, жасурлиги, сабр-тоқатлилиги ва меҳнатсеварлиги туфайли фуқаролар урушидан қутулиб қолган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳридаги “Валдай” халқаро дискуссион клубининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.

“Россия ҳар қандай халқ, ҳар қандай миллат ва мамлакат учун энг ёмон нарса – давлатнинг парчаланиши ва йўқолиб кетиши ёқасига келиб қолганди. Бу таҳдид қил устида турганди ва буни кўпчилик ҳис қила бошлаганди. Биз ўшанда йирик миқёсдаги фуқаролар уруши ботқоғига ботиб қолишимиз, давлат бирлиги ва суверенитетини йўқотишимиз ҳамда жаҳон сиёсатидан ташқарида қолишимиз мумкин эди. Фақат рус халқи ва Россиядаги бошқа халқларнинг ватанпарварлиги, жасурлиги, сабр-тоқатлилиги ва меҳнатсеварлиги туфайлигина мамлакатимиз бу хавфли чегарадан узоқлашди”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости келтирмоқда.

Россия раҳбарининг маълум қилишича, 90-йилларда Россия тарихидаги энг оғир даврни бошдан кечирган. Россия ички сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий инқирозлар билан бир қаторда халқаро терроризм томонидан ҳужумга учраган.

Асосий мавзулар