Атамбаевнинг рафиқаси маршруткада юриши қизғин муҳокама қилинмоқда - фото

© Sputnik / Табылды КадырбековСупруга бывшего президента Алмазбека Атамбаева Раиса Атамбаева
Супруга бывшего президента Алмазбека Атамбаева Раиса  Атамбаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон собиқ президентининг рафиқаси Раиса Атамбаева Қирғизистон давлат тиббиёт академиясида ишлашни давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда собиқ президентнинг рафиқаси Раиса Атамбаева жамоат транспортида юриши тасвирга олинган суратлар пайдо бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Хабарда ёзилишича, суратларда Атамбаева жамоат транспорти бекатида тургани ва маршруткада ўтиргани акс этган.

Қирғизистонликлар ушбу сурат остида кўплаб изоҳлар ёзишмоқда.

Аксарият фойдаланнувчилар бу “халқ билан яқинлик” собиқ президентнинг мол-мулки ҳибсга олиниш билан боғлиқ деган тахмин қилишди.

Бу суратлар юзасидан Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Атамбаева эҳтимол ишга кетаётганда тасвирга олинган. Чунки у Қирғизистон давлат тиббиёт академиясида дарс беришни давом этмоқда. Маслаҳатчи Атамбаеванинг жамоат транспортида юриши мол-мулк ҳибсга олишини билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0