15:19 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34

Россия ва Туркия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
35220

Россия ва Туркия молия идоралари миллий валюталарда ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Россия Молия вазирлиги ва Туркия ғазначилик ва молия вазирлиги ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади.

Бу ҳақда РИА Новости Молия вазирлигига асосан хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, ҳужжат "банклараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида узлуксиз тўловларни таъминлашга" қаратилган.

Россия томонидан битимни бош вазирнинг биринчи ўринбосари - молия вазири Антон Силуанов, Туркия томонидан Ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак имзолади.

Асосий мақсад - Россия ва Туркия ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда рубл ва лирадан фойдаланишга босқичма босқич ўтиш ва буни кўпайтириш, молия бозорининг тегишли инфратузилмасини яратиш ва компаниялар учун миллий валютанинг жозибадорлигини ошириш Молия вазирлигининг асосий мақсади эди.

Россия ва Туркия эмитентлари ликвидлик даражасини ошириш учун икки мамлакат бозорларида қимматли қоғозларини чиқариш воситаларини ишлаб чиқадилар.

“Битимнинг имзоланиши Россия ва Туркия ўртасидаги ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун муҳим қадамдир”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар