23:45 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Хайрия ниқоби остида ИД* учун пул жамлаган гуруҳ қўлга олинди - видео

ЦОС ФСБ РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
408 0 0

Россияда ИД* тарафдорлари интернет орқали хайрия мақсадларни рўкач қилиб, 6 миллиондан ортиқ маблағ йиғишган ва кейинчалик ушбу пуллар Сурияга жўнатилган.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Россия ФХХ ходимлари Россиянинг 9та ҳудудида фаолият юритган “хайрия ташкилоти” фаолиятини фош қилди. Улар гўёки хайрия мақсадда пул жамлаб, “Имарат кавказ” ва “Исломий давлат*” террорчилик ташкилотларига ҳомийлик қилишган.

Ушбу яширин ташкилотга 100дан ортиқ киши аъзо бўлганлиги ва улар орасида 2005 йилда Шамиль Басаев батальони таркибида Нальчикка ҳужум қилганлар ҳам борлиги аниқланди.

Махсус хизмат ходимлари яширин гуруҳ аъзолари Кабардин-Болқор, Қорачой-Черкес, Ингушетия, Татаристон, Краснодар, Ставропол, Москва, Санкт-Петербург ва Тюмен вилоятларида фаолият юритганини аниқлашган. Улар интернет орқали  хайрия мақсадларни рўкач қилиб, 6 миллиондан ортиқ маблағ йиғишган ва ушбу пулларни Сурияда жанг қилаётган террорчиларга жўнатишган.

Ушбу ташкилотни фаолиятида иштирок этган 25 ёшли эркак ва 30 ёшли аёл киши ҳибсга олинган. Уларнинг ёнидан экстремистик адабиётлар, 10та мобил телефон, 60та банк картаси ва 6 минг доллар нақд пул ва пул жўнатмалари ҳақида ҳисоботлар топилган.

Тергов ишлари давом этмоқда, гуруҳнинг барча аъзолари ҳозирча тўлиқ аниқлангани йўқ, дейилган хабарда.

ИД* - Исломий давлат, Россияда таъқиқланган террорчилик ташкилоти. 

Асосий мавзулар