Безорилик ва ўғрилик: Тожикистонда жиноятлар сони кўпайди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда шу йил 8 ойда жиноятлар сони 16 мингга етди. Шулардан 3,5 таси “оғир” жиноятлар ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Тожикистон статистика агентлиги маълумотига кўра, мамлакатда жиноятлар сони кўпайди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон фуқароларини ўлдирган "ФСБ бандаси" аъзоларига суд ҳукми эълон қилинди

2019 йил 8 ойида рўйхатга олинган жиноятлар сони 16 мингга етди, бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайгани маълум бўлди.

Расмийлаштирилган жиноятлар умумий сонидан 3,5 таси (ўтган йилга қараганда 2 фоиз камроқ) “оғир” жиноятларни ташкил қилади.

Энг кўп жиноятлар Сўғд вилоятида содир этилган. Шу ҳудудда 10,5 фоизга ортган.

Хатлон вилоятида жиноятлар ўтган йилга нисбатан 9,5 фоизга камайган.

Жиноятлар безорилик (4,7%),  ўғрилик (3,3%) ва фирибгарлик (1,7) жиноятлари ҳисобига кўпайган.

Зўрлаш, босқинчилик, талончилик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони 2018 йилга нисбатан 25 фоизга камайди.

Ҳисобот даврида жиноятларни фош этиш 2 фоизга кўпайди.

Янгиликлар лентаси
0