22:36 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Боевики Исламского государства Ирака и Леванта

АҚШ ҳарбийлари Суриядан ўта шафқатсиз жаллодларни олиб кетди

© Ethiopian press
Дунёда
Ҳавола олиш
51900

АҚШ ҳарбийлари Суриядан “Битлз” жаллодлар гуруҳи билан танилган “Ишид” икки жангарисини олиб кетди.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп америка ҳарбийлари Суриядан “Битлз” жаллодлар гуруҳи билан танилган “ИШИД”* икки жангарисини олиб кетганлигини тасдиқлади. РИА Новости хабарига асосан.

“Курдлар ёки Туркия назоратни йўқотиб қўйган тақдирда, АҚШ аллақачон Суриядаги энг шафқатсиз иккита ИШИД жангчисини мамлакатдан, АҚШ назоратидаги хавфсиз жойга олиб чиқди. Улар энг ёмон!”, - деб ёзган Трамп Twitterда.

Бундан аввал Washington post газетаси Америка ҳарбийлари Сурияда 40 кишини ҳибсга олганини тасдиқлади. Улар ИГнинг муҳим жангарилари. Улар орасида иккита британиялик ҳам бор. Улар “Битлз” деб ном олган тўртлик жангари гуруҳига кирган.

Александр Котей ва Эль Шафи Эльшейх америкалик ва ғарб давлатларидан келган гаровга олинганларни қатл этишида айбланмоқда. Қотилликлар видеога олинган.

Илгари террорчилар Суриянинг шимолий-шарқидаги кичик қамоқхоналарда ушлаб турилган, улар суриялик курдлар назорати остида бўлган. Энди курдлар турк армиясига қарши туриш мақсадида ўз қўриқчиларини бу объектлардан олиб чиқмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар