05:27 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Россия дунёда ҳеч кимда йўқ қуролни яратди – Путин

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
266740

Россия ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини енгиб ўтувчи зарба комплексларини ишлаб чиқармоқда.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини енгиб ўтувчи зарба комплексларини ишлаб чиқармоқда.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Arabic, Sky News ва Al Arabiya телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз буни қиламиз, бу ҳозир яққол кўриниб турибди, чунки ракетага қарши мудофаа тизимлари баллистик траектория бўйлаб учувчи баллистик ракеталарга қарши ишлайди. Биз эса уларни фақат қайта-қайта такомиллаштирибгина қолмасдан, ҳозирча дунёда ҳеч кимда бўлмаган бошқа қуролни яратдик”, - дея Путин сўзларидан келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида Россия АҚШнинг ҳаракатларига жавобан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета яратишини маълум қилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар