22:36 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
91260

Владимир Путин ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Томонлар ҳарбий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари ва минтақадаги кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистонига ўз тарихий ташрифини бошлади. Сўнгги марта у бу давлатга 12 йил олдин келган.

Россия етакчиси самолёти душанба куни Ар-Риёз аэропортига қўнди. Трап олдида Путинни фахрий қоровул кутиб олди.

Владимир Путин Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Етакчилар ҳарбий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари ва минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.

© Sputnik / Алексей Никольский
Государственный визит президента РФ В. Путина в Саудовскую Аравию

Ташриф давомида 2 миллиард долларлик 30 яқин битим имзоланиши кутилмоқда.

© Sputnik / Алексей Никольский
Saudi Arabia Russia

Путин охирги марта Саудия Арабистонига 2007 йилда келган.

Асосий мавзулар