23:28 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Флаг Соединенных Штатов Америки.

Трамп Туркияга қарши санкциялар киритди

© Sputnik / Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
290 0 0

АҚШ санкциялари Туркия мудофаа ва энергетика вазирлари ҳамда Туркия етакчи партияси раҳбариятига қарши қаратилган.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги ҳарбий операция туфайли Туркияга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақида Майк Помпео эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.   

Трамп фармонида айтилишига кўра, ушбу чора Туркияга босим ўтказиш мақсадида амалга оширилган. Ундан кўзланган мақсад – Туркиядан Суриядаги операцияни тўхтатишган эришиш.

“АҚШ президенти фармони Туркия раҳбарияти билан боғлиқ бўлган бир қатор фуқароларга қарши санкциялар киритишни назарда тутади. Туркия ҳукумати олиб бораётган операция Сурия шимоли-шарқида тинчлик ва хавфсизликка зарар етказмоқда”, - дейилган Помпео хабарида.

Маълум бўлишича, санкциялар, хусусан, Туркия мудофаа ва энергетика вазирликлари ҳамда ушбу муассасалар раҳбарлари Хулус Акар ва Фатих Донмезга қарши қаратилган. Шунингдек “қора рўйхатга” Туркиянинг етакчи партияси раҳбари Сулаймон Сойлу ҳам киритилган.

Ундан ташқари АҚШ президенти Туркиядан олиб келинаётган пўлатдан олинадиган божларни 50 %га оширишни режалаштирмоқда. Шунингдек АҚШ Туркия билан музокаралар олиб борилаётган 100 миллиард долларлик битимни ҳам бекор қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти 9 октябрда Сурия шимолида тинчлик булоғи номли операция бошланганини эълон қилган эди. Ушбу операция у ерда яширинган жангарилар ва Қурдистон ишчи партиясига қарши қаратилгани хабар қилинган. Шу билан бир вақтда қурдлар ўзларини ҳимоя қилиш ҳақида Cурия ҳукумати билан келишувга эришишган.

Асосий мавзулар