АҚШ ҳарбийлари Суриядаги катта шаҳарни тарк этди

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ҳарбийлари Манбиж шаҳридан Сурия ва Ироқ чегараси томон йўл олди. Туркия Сурия шимолида "тинчлик булоғи" ҳарбий амалиётини давом эттирмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимолий-ғарбидаги Манбиж тумани Дадат аҳоли пунктида жойлашган базаларни тарк этди ва Сурия ва Ироқ чегараси томон йўл олди. Бу ҳақда РИА Новости мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Боец ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
Курдлар қамоқхонадан ишидчиларни қўйиб юборишди – манба

“Ҳозирги вақтда Сурия ҳукумат қўшинлари Дадат ва Умм-Миалга киришди”, - дейилган хабарда.

Манбиж – Сурия шимолидаги Алеппо вилоятидаги катта шаҳар ҳисобланади. Шу вақтгача шаҳарни АҚШ ҳарбийлари патрул қилган, шаҳар курдлар назорати остида бўлган.

Туркия президенти Таййип Эрдоған бу борада турк армияси Манбижни "ўзининг ҳақиқий араб хўжайинларига" беришни режалаштираётганини билдирди.

Сурия телевиденияси ҳукумат қўшинлари шаҳарга кириб борганини эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0