04:53 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Ракетный комплекс Искандер-М

Қиёмат куни тобора яқинлашмоқда - БМТ бош котиби ўринбосари

© Sputnik / Виталий Аньков
Дунёда
Ҳавола олиш
111511

Аналитика билан шуғулланувчи кўплаб ташкилотлар, қуролланиш устидан назорат қилувчи экспертлар тобора ўсиб бораётган ядровий қарама-қаршилик хатарлари ҳақида гапиришмоқда. Барчага маълум "Қиёмат куни" соатлари яна икки дақиқаси кам ўн иккига қайтарилди

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ядро уруши хатарлари ошмоқда, дунёдаги вазият тобора хавфли тус олмоқда, бунинг кўпгина сабаблари мавжуд, жумладан, мамлакатлар ўртасида ишонч етишмаслиги, мулоқот танқислиги, илм-фан ва янги технологияларнинг шиддат ила ривожланиши, дея баёнот қилди БМТ бош котибининг қуролсизлантириш масалалари бўйича ўринбосари Идзуми Накамицу. Бу ҳақда РИА Новости "Коммерсант" нашрига таяниб хабар қилмоқда.

"Аналитика билан шуғулланувчи кўплаб ташкилотлар, қуролланиш устидан назорат қилувчи экспертлар тобора ўсиб бораётган ядровий қарама-қаршилик хатарлари ҳақида гапиришмоқда. Барчага маълум "Қиёмат куни" соатлари яна икки дақиқаси кам ўн иккига қайтарилди. Вазият тағин ўта хавфли тус олаётганини англатувчи жиддий хатарлар мавжуд. Ва мен бунинг турли сабабларини кўрмоқдаман", - деди Накамицу. Унинг сўзларига кўра, "таассуфки, давлатлар, хусусан, ядровий державалар ўртасидаги ишончга жиддий путур етган".

"Шу билан бирга, мулоқот етишмаслигини ҳам қайд этмоқ лозим. Кўриниб турибдики, етакчи державалар ҳарбий имкониятларни дипломатия, музокаралар ҳамда мулоқотдан кўра кўпроқ қадрламоқдалар", - дея ишора қилди БМТ бош котиби ўринбосари.

Аёл сўзларига кўра, халқаро муносабатларнинг умумий ёмонлашуви кузатилмоқда ва худди шу нарса ўткир риторикага сабаб бўлмоқда. "Бизнинг кўз ўнгимизда тасалли бермайдиган ҳолат ривожланмоқда", - деди Накамицу.

Бундан ташқари, аёл "илм-фан ва янги технологияларнинг шиддат билан тараққий этаётганига" ишора қилган. "Биз бу ҳолат ядро соҳасига қандай таъсир кўрсатишини аниқ билмаймиз, лекин кўпчилик кибермаконда зарарли фаолият оқибатлари қандай бўлиши, сунъий онгдан фойдаланган ҳолда қурол, гипертовушли қурол ва оддий қурол-аслаҳалардан фойдаланиш стратегик оқибатларга олиб келиши мумкин мумкинлиги ҳақида яхшироқ англаш лозимлиги тўғрисида гапиришни бошламоқда", - дея тушунтирди БМТ бош котиби ўринбосари.

Асосий мавзулар