23:33 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
US model Bella Hadid poses as she arrives on May 17, 2017 for the screening of the film 'Ismael's Ghosts' (Les Fantomes d'Ismael) during the opening ceremony of the 70th edition of the Cannes Film Festival in Cannes, southern France

Супермодель Белла Ҳадид дунёда энг чиройли аёл деб топилди

LOIC VENANCE / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
111220

Пастик жарроҳнинг тадқиқотига асосан америкалик супермодель Белла Ҳадид дунёда энг чиройли аёл деб топилди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Пластик жарроҳ Жулиан Де Сильва тадқиқот ўтказилди, унга кўра, америкалик супермодель Белла Ҳадиднинг юзи “олтин кесим”га максимал даражада яқин эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда РИА Новости The Sun нашрига асосан хабар қилди.

Мутахассис "олтин кесим" формуласидан фойдаланиб, бир нечта машҳур инсонларнинг юзи, лаби, бурни, ияги, пешона ва жағларининг жойлашишини ўлчаб чиқди.

Ҳадид идеал нисбатга 94,35 фоизга энг яқин эканлигини кўрсатди, шунинг учун жарроҳ уни дунёдаги энг чиройли аёл деб атади.

Иккинчи ўрин қўшиқчи Бейонсега (92,44%), учинчи ўрин Эмбер Хердга (91,85%) берилди.   

Шунингдек ўнталикка Ариана Гранде, Тейлор Свифт, Кейт Мосс, Скарлетт Йоханссон, Натали Портман, Кэти Перри ва Кара Делевин кирди.

Асосий мавзулар