09:46 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
608 0 0

Россиянинг "режимли" шаҳрига киришга уринган АҚШ дипломатлари Северодвинскдан 40 км масофада тўхтатиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Россия ва АҚШ орасида навбатдаги дипломатик можаро авж олмоқда. Кеча Россия махсус хизматлари 3 нафар АҚШ дипломатларини Северодвинск шаҳрига кириб келишда поезддан тушириб олишди, РИА Новости ТИВ хабарига асосан.

Улар хорижий фуқаролар кириши таъқиқланган ҳудудга махсус рухсатномасиз кирмоқчи бўлишган.

“АҚШ элчихонаси хабарини тўлиқ тасдиқлаймиз. Бу расмий ташриф эди. улар ўз режалари ҳақида Мудофаа вазирлигини огоҳлантиришган, лекин хабар қилинган Архангельск шаҳри ўрнига дипломатлар Северодвинск томон йўл олишган”, - дейилган ТИВ хабарида.

“Эҳтимол улар ростдан ҳам адашиб қолишгандир. АҚШ элчихонасига Россия харитасини тақдим этишга тайёрмиз”, - дейилган ТИВ хабарида.

Маълумот учун, Северодвинск шаҳрида Россиянинг марказий денгиз полигони ва энг йирик кема қурувчи заводлари жойлашган. Икки ой олдин у ерда Россянинг энг янги, ядровий двигател билан жиҳозланган ракетасини  синовдан ўтказиш вақтида авария содир бўлган эди. Ўшанда “Росатом”нинг беш нафар ходими вафот этган.

Асосий мавзулар