12:39 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Трамп сўзлари италиялик таржимонни шок ҳолатига солди – видео

© REUTERS / Tom Brenner
Дунёда
Ҳавола олиш
83420

АҚШ президенти Дональд Трамп италиялик таржимонни ҳайратда қолдирди. Доналд Трамп қадимги Римдан бери АҚШ ва Италиянинг яқинлигини ҳақида айтди, бу гап дарҳол интернетда кулги бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Италия етакчиси Серджо Маттарелла билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида айтган сўзларига италиялик таржимоннинг муносабати интернетни “портлатди”.

Хусусан, Трамп “АҚШ ва Италия минг йил қадимги Римдан бери умумий маданий ва сиёсий мерос билан боғланган”, - деб айтди. АҚШ президентининг сўзлари Оқ уй Твиттер’даги расмий саҳифасида келтирилган.

Шунингдек, Трамп Италия президенти Маттарелланинг фамилиясини машҳур Италия пишлоғи “Мацапрелла” деб нотўғри айтди.

Италиялик таржимоннинг реакцияси жуда ўзгача бўлди, унинг юз кўриниши мемга айланди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ етакчиси Дональд Трамп 17 октябрь куни Вашингтонда Италия президенти Сержио Маттареллани қабул қилди.

Асосий мавзулар