00:47 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Автомобиль Дэу Нексия

Фойдаланилган автомобиллар бозорида Nexia – 10 ўринда

Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
85410

Россиянинг фойдаланилган автомобиллар бозорида Daewoo Nexia ҳалигача харидорлар орасида оммавий экани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Daewoo Nexia Россиянинг иккиламчи автомобил бозорида энг кўп сотилаётган автомобиллар ўнталигига кирди, Автостат таҳлилий агентлиги хабарига кўра.

Автостат хабарига кўра, 2019 йилнинг 9 ойида Россия фойдаланилган автомобиллар бозорида умумий ҳисобда 2 876 700 дона автомобил сотилган. Бу ўтгани йилга нисбатан 1 % кўп. Ф.Б. автомобиллар орасида энг кўп сотилган модель – Ford Focus - 98 мингта, иккинчи ўринда - Hyundai Solaris – 78 мингта ва 3-ўринда Toyota Corolla - 76,4  мингта.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни KIA Rio (73 минг) ва Toyota Camry (60,3 минг) автомобиллари эгаллаган. Кейинги ўринларда Renault Logan - 57,4 минг дона, Chevrolet Niva - 54,3 минг дона, Opel Astra - 45,9 мингта, Volkswagen Polo - 44,3 минга дона ва 10-ўринда Daewoo Nexia - 40,2 мингта автомобил.

Асосий мавзулар